"Манчестер Юнайтед"нинг таниқли россиялик собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Абдуқодир Ҳусановнинг Франциянинг "Ланс" клубидан "Манчестер Сити"га ўтганига муносабат билдирди.
"Энг асосийси, энди Ҳусанов "Сити"да муваффақиятли ўйнай олсин. Ҳар қандай клубга ўтиш мумкин, аммо бу клубда ўйнаш ҳам керак. Фақатгина унга омад тилаш мумкин. Балки унда ниманидир кўришган. Биз тушунамизки, у ўйнаши ва унга омад кулиб боқиши мумкин, лекин ҳаммаси бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Бу футбол, ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Лекин Ҳусановнинг бу қарори – зўр! Бундай имконият пайдо бўлганда, нарсаларни йиғиб, имкониятдан фойдаланиш керак," — деди Канчельскис "Чемпионат" мухбири Мария Кутсубеева билан суҳбатда.
Кеча, 20 январь куни "Манчестер Сити" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг "Ланс" клубидан трансфер қилганини расман эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси билан шартнома 2029 йил ёзигача имзоланди. Ҳусанов Англия Премьер-лигаси тарихидаги биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар