«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Челси»га қарши баҳсда дебют қилган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
«Ҳусанов кучли ҳимоячи. Бу унинг учун илк ўйин эди. Асабийлашиш табиий ҳолат. Мен ҳам «Ливерпуль»га қарши илк ўйинимда шунга ўхшаш ҳолатга тушганимни эслайман. Унга яна бир нечта ўйин имконияти беринг, шунда унинг ҳақиқий салоҳиятини кўрасиз», дея таъкидлади норвегиялик ҳужумчи.
Маълумот учун, 24 ёшли Холанд «аристократлар»га қарши ўйинда битта гол уриб, битта голга узатма берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар