18:04 / 27.01.2025
17 275

Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида яна илиқ фикрлар билдирди

Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида яна илиқ фикрлар билдирди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”га қарши беллашувдан сўнг ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида яна бир илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Абдуқодир бу баҳсда иштирок этмаслиги керак эди. Ҳусановга фақатгина мослашиш учун бироз вақт бериш зарур. Англия Премьер-лигасида “аристократлар”га қарши ўйнаш ҳар доим осон эмас. Айниқса, бошқа мамлакатдан келиб, жамоадошлари билан унчалик мулоқот қилмай, ўйин учун режаларингизни тушунмай, ҳеч қандай машғулотларсиз, майдонга тушиш эса бошқа ҳис туйғудир. 20 ёшли футболчини бошидан кечирганини ва содир бўлган воқеаларни тасаввур қилинг, бу шунчаки даҳшатдир” – дея таъриф бериб ўтди, испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, “шаҳарликлар” УЕФА Чемпионлар лигасининг сўнгги турида “Брюгге” билан куч синашади. Ушбу тўқнашувда миллий терма жамоамиз етакчиси кенгайтирилган таркибдан жой олмаганлиги учун иштирок эта олмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт