“Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиол Чемпионлар лигаси доирасида “Брюгге”га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Журналистлар хорватиялик футболчидан жамоага янги қўшилган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида сўрашди. 23 ёшли ўйинчи эса миллий терма жамоамиз аъзоси ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Аввало, Абдуқодир яхши йигит. Гарчи мен у билан кўп гаплашмаган бўлсам ҳам, лекин у яхши футболчига ўхшайди. Ҳусанов дебют ўйинида жуда ажойиб иш қилди, бу эса осон эмас эди. Айниқса, Англия Премьер-лигасида “Челси”га қарши биринчи учрашувини ўтказиш, жуда қийин ҳисобланади.
Яхши томони шундаки, у эндигина 20 ёшга тўлди. Назаримда, Абдуқодир “шаҳарликлар” сафида узоқ вақт ҳаракат қилиб, клубга ёрдам беради. Шуни ҳам таъкидлашим керак, биз уни қўллаб-қувватлаш учун ҳар доим шу ердамиз. Агарда ўзбекистонлик ўйинчига бирор нарса керак бўлса, мендан ёки тажрибали футболчилардан сўраши мумкин" – дея ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” ЕЧЛнинг сўнгги тур беллашувида “Брюгге” билан куч синашади. Мазкур тўқнашувни ҳамюртимиз кенгайтирилган таркибдан жой олмаганлиги сабабли ўтказиб юборади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар