Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” жорий мавсумда чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмади. Таркибдаги камчиликлар туфайли жамоанинг ўйин сифати ва натижалари пасайиб кетди.
Шу сабабли “шаҳарликлар” январь ойидаёқ таркибни мустаҳкамлаш мақсадида Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс ва Умар Мармушни ўз сафига қўшиб олди.
Жамоа етакчиларидан бири Фил Фоден “Манчестер Сити” учта асосий мақсад сари кураш олиб боришини таъкидлади:
"Жорий мавсумда кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қиламиз. Шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия кубогида ғалаба қозонишимиз лозим. Бу биз учун оғир мавсум бўлди, лекин мақсадлар ўзгармайди. Ҳаммамиз жипслашиб, Премьер-лигадаги вазиятни яхшилашимизга ишонамиз", - деди Фил Фоден. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар