Баҳодир Жалолов Канададаги жанги нега бекор қилинганини айтди (видео)

1 дақиқа ўқиш24.9K
Баҳодир Жалолов Канададаги жанги нега бекор қилинганини айтди (видео)
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг бугун, 6 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда боксчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Канаданинг Монреаль шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда супероғир вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов франциялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Афсуски, шифокорлар ўзбекистонлик спортчига жанг қилиш учун рухсат бермади.

“Жанг бекор бўлди. Арзимаган учуқ сабаб, жанг бекор қилинди. Рақиб ҳам, мен ҳам жанг қилишни хоҳладик. Афсуски, комиссия рухсат бермади. Бу ҳолат менда ёшликдан мавжуд. Бирор давлатга учсам ёки ҳаво алмаштирсам шунақа бўлади”, дейди икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов.

Баҳодир Жалолов шу кунларда АҚШнинг Индио шаҳрида мазкур жанг учун тайёргарлик кўраётган эди.

Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал фаолиятида 14 та жанг ўтказган ва барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. Унинг сўнгги жанги 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсонни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?