date
views 1 529

Магнус Карлсен FIDE президентидан нега истеъфо сўрамоқда?

Магнус Карлсен FIDE президентидан нега истеъфо сўрамоқда?
Шахмат бўйича беш карра жаҳон чемпиони, швециялик шахматчи Магнус Карлсен FIDE Президенти Аркадий Дворковичга мурожаат қилди.

"Ўйинчиларни мажбурлаш, ваколатдан нотўғри фойдаланиш ва бажарилмаган ваъдалар.

FIDE президенти Дворкович, мени Нью-Йоркдаги Рапид ва Блиц жаҳон чемпионатида ўйнашга кўндириш учун 19 декабрь куни отамга қуйидагича хабар юборгансиз:

"Сизга ва Магнусга шуни етказмоқчиман: FIDE ҳамда Freestyle ўртасидаги тан олиниш билан боғлиқ қандай вазият бўлмасин, ўйинчиларга бунинг ҳеч қандай салбий таъсири бўлмайди. Улар ўзлари қарор қилишлари мумкин ва FIDE ҳеч қандай салбий чора кўрмайди".

Ўша куни кейинроқ шундай қўшимча қилгансиз: "Агар менинг сўзим FIDE Кенгаши томонидан бузилса, мен лавозимимдан кетаман".

Ўйинчилардан қабул қилиб бўлмас даражадаги шартномага имзо чектириш билан сиз ўз ваъдангизни буздингиз. Энди истеъфо берасизми?", - дея ёзди норвегиялик спортчи ўзининг "X"даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Карлсен беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Магнус Карлсен FIDE президентидан нега истеъфо сўрамоқда?