11:44 / 07.02.2025
85

“Реал” юлдузи Саудияга кетадими? Таклиф рад этиб бўлмас даражада

“Реал” юлдузи Саудияга кетадими? Таклиф рад этиб бўлмас даражада
Саудиялик клубларнинг “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олишга интилаётгани янгилик эмас.

Яқинда номаълум клуб бразилиялик юлдузга беш йиллик шартнома эвазига 1 миллиард евро миқдорида маош таклиф қилди.

RMC Sport журналисти Фабрис Хокинснинг хабарига кўра, Винисиус Жуниор ушбу таклифнинг катта футболчиларга қандай таъсир қилаётганини тан олган.

— Бу таклиф ҳар қандай футболчини Саудияга бориш ҳақида ўйлашга мажбур қилади, — деган у норасмий суҳбатда.

24 ёшли бразилиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Агар Винисиус Саудия Арабистонига ўтишга рози бўлса, шайхлар “Реал Мадрид”га шундай катта миқдорда товон пули тўлашга тайёр турибдики, Мадрид клуби бу таклифни рад эта олмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт