![Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинга тайёргарлик – ҳақиқий даҳшат"](/uploads/posts/2025-02/1b52983560_1.webp)
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги "Манчестер Сити" билан бўладиган жанг олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Италиялик мутахассис ушбу учрашувнинг аҳамияти, жамоа ҳолати ва айрим футболчиларнинг формаси ҳақида фикр билдирди.
Винисиус Жуниорнинг ҳолати
Анчелотти Винисиус Жуниорнинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталар экан, шундай деди:
"Винисиус мавсум давомида икки марта жароҳат олганига қарамай, жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Балки, ҳозир унинг ўйини идеал даражада эмасдир, аммо у ҳали ҳам юқори спорт формасида. Эртага у ўзининг ҳақиқий даражасини намоён қилишига ишонаман. Винисиус бундай катта учрашувларда ҳар доим фавқулодда ҳаракат қилади."
"Манчестер Сити" ҳақида
Анчелотти рақиб жамоа ва унинг мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдириб, шундай деди:
"Менимча, "Манчестер Сити" – Европадаги энг кучли жамоалардан бири. Уларда жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири бор. Агар биз кейинги босқичга чиқа олмасак, танқидларга тайёрман. Гвардиола ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳар доим янги тактика ва инновацияларни жорий этишга ҳаракат қилади. У ҳақиқий стратегия устаси. Хосепга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш ҳар доим мураккаб вазифа, ҳатто даҳшатли тушга айланиши мумкин."
Чемпионлар Лигаси ва "Сити"нинг формаси
Анчелоттига кўра, бу учрашувда ғолиб чиққан жамоа Чемпионлар Лигасида узоққа бориши эҳтимоли катта:
"Сўнгги йилларда буни кўп маротаба кузатдик – бу беллашув ғолиби мусобақада узоқ йўл босиши мумкин. Бу ярим финал ёки финал баҳси бўлиши керак эди, лекин ҳаммаси ўзимизга боғлиқ бўлди. Бунга ўзимиз айбдормиз."
Шунингдек, мутахассис "Сити"нинг сўнгги вақтлардаги ўйини ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
"Ҳа, уларнинг формада эмаслиги мени ҳайратга солди. Сўнгги ойларда "Сити" бироз қийинчиликларга дуч келди – жароҳатлар ва таркибдаги йўқотишлар ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ, ҳозир кўрганимиздек, улар яна ўзининг рақобатбардошлиги билан ажралиб турибди. Бу "Сити"нинг ҳақиқий кучи ҳали ҳам сақланиб қолганига ишора қилади."
"Олтин тўп" ҳақида фикр
Матбуот анжуманида Анчелоттидан "Олтин тўп" соврини ҳақида ҳам сўралди. У ўз фикрини билдириб, шундай деди:
"Менимча, 2023 йилда бу мукофотга Родри муносиб эди."
Анчелоттининг фикрича, бу учрашув нафақат бу мавсум, балки умумий мусобақа тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. "Реал" бош мураббийи ўз жамоасининг тайёргарлигига ишонч билдирган ҳолда, мухлисларни қизғин беллашув кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар