11:44 / 13.02.2025
750

Муҳаммад Салоҳ барча замонлар рекордини ўрнатиб қўйди!

Муҳаммад Салоҳ барча замонлар рекордини ўрнатиб қўйди!
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Ливерпуль” 15-турнинг кечиктирилган учрашувида “Эвертон” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ливерпулликларнинг ҳар икки голига тажрибали Муҳаммад Салоҳ ҳисса қўшди. Мисрлик ҳужумкор футболчи дастлаб Мак Аллистерга голли пас узатди, кейин ўзи ҳам гол урди.

Бу икки самарали ҳаракат 32 ёшли ҳужумчи номини тарихга ёзди. Squawka статистика порталининг маълум қилишича, Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг бир мавсумида сафар учрашувларида гол+пас тизимида 22 очко тўплаган биринчи футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Салоҳ бу мавсум рақиб майдонларидаги учрашувларда 13 та гол ва 9 та ассист муаллифи бўлди.

Аввалги рекорд Энди Коулга тегишли бўлиб, 1993-1994 йилги мавсумда бу ҳужумчи “Ньюкасл Юнайтед” сафида сафар учрашувларида гол+пас тизимиа 21 очко тўплаган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт