"Манчестер Сити" биринчи таймда "Ньюкасл"ни тор-мор қилди, Ҳусанов ишончли ўйнади

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл Юнайтед" ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими якунланди. Пеп Гвардиоланинг жамоаси биринчи таймни 3:0 ҳисоби билан якунлаб, тўлиқ устунлик қилди.
Жамоанинг барча голларини Омар Мармуш киритди – у 19, 24 ва 33-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Манчестер Сити" ҳужумда самарали ўйин намойиш этиб, 6 зарба йўллади ва уларнинг 3 таси голга айланди.
Ҳимояда ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов ишончли ҳаракат қилди. У ҳимоя чизиғида Жон Стоунз билан бирга майдонда мувозанат сақлади ва рақиб ҳужумларига деярли имконият қолдирмади. "Ньюкасл" эса бутун тайм давомида фақат 2 зарба йўллади ва уларнинг бири ҳам дарвоза тўрига йўналтирилмади.
Пеп Гвардиола Ҳусановнинг ҳаракатларидан мамнун бўлиб, у майдондаги ҳаракатларини қарсаклар билан қўллаб-қувватлади. Иккинчи бўлимда "Манчестер Сити" ўз устунлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг