11:08 / 16.02.2025
578

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда таслим этди (видео)

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда таслим этди (видео)
Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур турда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" "Ньюкасл Юнайтед" устидан йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу беллашувда мисрлик юлдуз ҳисобланган Умар Мармуш хет-трикка эришди (19, 24, 33). Ўйиннинг 84-дақиқасида Макати ҳисобни яна йириклаштириб қўйди.

Миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов эса ўйинни тўлиқ ўтказди.

Қуйида мазкур беллашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт