04:19 / 20.02.2025
65 832

Гвардиола "Реал"га мағлубият сабабини тушунтирди

Гвардиола "Реал"га мағлубият сабабини тушунтирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишига изоҳ берди.

"Биз уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ўйин ритмига мослаша олмадик, бу эса тўп билан ишлашда муаммоларни келтириб чиқарди. Биринчи ҳужумдаёқ гол ўтказдик, ёмон ҳимояландик, шу сабабли бизга қийин бўлди. Энг кучли жамоа ғалаба қозонди, "Реал Мадрид"ни табриклаймиз. Энди биз Англия Премьер-лигасига эътибор қаратамиз", – деди Гвардиола.

"Манчестер Сити" Мадриддаги жавоб учрашувида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва икки ўйин натижасига кўра (3:6) мусобақани тарк этди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт