
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоа дўсти Родриго ҳақида илиқ фикр билдирди. Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:1) ассист қайд этиб, жамоасига ғалаба қозонишга ёрдам берди.
"Родриго, эҳтимол, бизнинг жамоамиздаги энг иқтидорли ва истеъдодли футболчи. У тўп билан бажараётган айрим ҳаракатларини кўриб, ўзимга савол бераман: 'Қандай қилиб?' Агар мен шундай ҳаракат қилишга уриниб кўрсам, товонимни шикаст қилган бўлардим", – деди Беллингем Madrid Zone нашрига берган интервьюсида.
"Реал Мадрид" икки ўйин натижасига кўра (6:3) Чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўл олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар