10:01 / 22.02.2025
1 068

Саудияликлар Винисиус учун рекорд даражада пул тўлашни режалаштирмоқда

Саудияликлар Винисиус учун рекорд даражада пул тўлашни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони футболи мутасаддилари мамлакатда футболга катта инвестиция киритиш мақсадида Винисиус Жуниорни олиб келишни ёзги трансферлар ойнасидаги асосий вазифа сифатида белгилади.

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, шайхлар 24 ёшли бразилиялик юлдуз учун “Реал”га 350 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашни режалаштирган.

Футболчининг ўзига беш йиллик шартнома ва умумий ҳисобда бир миллиард евро маош таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, Винисиуснинг ўйин даражасига қараб, унга турли бонуслар ажратилиши кўзда тутилган.

Агар мадридликлар бу таклифни қабул қилса, Винисиуснинг трансфери жаҳон футболидаги энг қиммат савдо бўлади. Айни пайтда рекорд Неймарга тегишли. ПСЖ 2017 йили бу футболчи учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Винисиуснинг “Реал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Мадридликлар ҳамкорликни яна уч йилга узайтиришни режалаштиряпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт