20:13 / 23.02.2025
475

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль": Ўйин олдидан тахминлар қандай?

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль": Ўйин олдидан тахминлар қандай?
Англия Премьер-лигаси 26-турининг энг марказий баҳсларидан бири бўлмиш "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" учрашуви футбол ишқибозлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Жорий мавсумда турнир жадвалининг юқори поғоналарида ҳаракат қилаётган ушбу жамоалар ўзаро муҳим баҳсда майдонга тушади.

Футбол бўйича машҳур таҳлилий сайтлар учрашув натижаси бўйича ўз тахминларини эълон қилишди. Жумладан, "90min" нашрининг ёзишича, ўйин муросасиз кечиб, жамоалар бир-бирига мос даражада кураш олиб боради: "Манчестер Сити" 2:2 "Ливерпуль".

Бошқа бир футбол нашри "Sportingnews" эса меҳмон жамоа, яъни "Ливерпуль"нинг устун келишини тахмин қилмоқда: "Манчестер Сити" 1:3 "Ливерпуль".

Худди шундай тахминни "Sportskeeda" ҳам илгари сурган бўлиб, уларга кўра ҳам "Ливерпуль" ғалаба қозонади, аммо бироз қийинроқ ҳисоб билан: "Манчестер Сити" 2:3 "Ливерпуль".

Шунингдек, "SportsMole" нашри эса кучларнинг тенглигини таъкидлаб, дуранг натижа бўлишини айтмоқда: "Манчестер Сити" 1:1 "Ливерпуль".

Башоратлар турлича бўлса-да, ҳақиқатни фақат майдонда бўлиб ўтадиган ҳақиқий жанг кўрсатади. Футбол мухлислари олдинда қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлишига шубҳа қилмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт