20:41 / 23.02.2025
869

Манчестер Сити ва Ливерпуль асосий таркиби эълон қилинди

Манчестер Сити ва Ливерпуль асосий таркиби эълон қилинди
Бугун Англия Премьер-лигаси доирасида Манчестер Сити ва Ливерпуль ўртасидаги муҳим учрашув бўлиб ўтади. Ўйин бошланишига оз вақт қолганда ҳар икки жамоанинг асосий таркиби эълон қилинди.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги Манчестер Сити жамоаси 4-2-3-1 схемаси асосида майдонга тушади. Дарвозада Эдерсон, ҳимояда Рико Луис, А. Хусанов, Натан Аке ва Йошко Гвардиол ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Кевин Де Брюйне, Савиньо, Фил Фоден, Нахуэл Гонсалес ва Жереми Доку ўйнайди. Ҳужум чизиғида Омар Мармуш асосий ҳужумчи сифатида майдонга тушади.

Арне Слот бошчилигидаги Ливерпуль ҳам 4-2-3-1 схемаси билан ўйнайди. Дарвозани Алиссон қўриқлайди, ҳимояда Эндрю Робертсон, Виржил ван Дейк, Иброҳима Конате ва Трент Александр-Арнольд жой олган. Ярим ҳимояда Алексис Макаллистер, Доминик Собослай ва Раян Гравенберх ҳаракат қилади. Ҳужум чизиғида Муҳаммад Салоҳ, Кертис Жонс ва Луис Диас ўйнайди.

Захира ўриндиғида ҳар икки жамоанинг муҳим футболчилари бор. Манчестер Сити сафида Рубен Диаш, Илкай Гюндоган ва Бернарду Силва кутилмоқда, Ливерпульда эса Дарвин Нуньес, Коди Гакпо ва Диогу Жота каби ўйинчилар ўйинга тайёр.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт