"Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди!
Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган марказий учрашувда "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба меҳмонларга Муҳаммад Салоҳ ва Доминик Собослайнинг голлари эвазига келди.
14-дақиқада Собослай чиройли узатма билан Салоҳни дарвоза олдида топди ва Миср юлдузи ҳисобни очди. 37-дақиқада эса Собослайнинг ўзи Салоҳнинг узатмасидан кейин "Сити" дарвозасини ишғол қилди, шу тариқа якуний ҳисоб ўрнатилди.
"Манчестер Сити" ўйинда кўпроқ тўп назорат қилди (67%), аммо ҳужумда аниқ ҳаракат қилишда қийналди. "Сити" рақиб дарвозасига 16 та зарба йўллади, лекин фақат 5 таси дарвозага тўғри йўлланди. "Ливерпуль" эса самарадорлик борасида анча яхши ўйнади ва 4 та аниқ зарбадан 2 та гол киритди.
Ушбу натижадан сўнг "Ливерпуль" турнир жадвалида 64 очко билан биринчи ўринда қолмоқда, "Манчестер Сити" эса 44 очко билан тўртинчи поғонада қолди.
Учрашув Этихад стадионида бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0
…