06:24 / 27.02.2025
604

“Манчестер Сити” юлдузи рақиб жамоага ўтиб кетмоқчи...

“Манчестер Сити” юлдузи рақиб жамоага ўтиб кетмоқчи...
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Жек Грилиш фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клуби – “Ньюкасл”га ўтиши эҳтимоли ошиб бормоқда.

Грилиш ўз даврида “Астон Вилла”нинг асосий юлдузи бўлган. “Шаҳарликлар” бу ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш учун англиялик футболчилар трансферлари тарихидаги рекорд сумма – 117,5 миллион евро тўлаган.

Бироқ Манчестерга келганига тўрт йил бўлаётган Грилиш аввалги даражасига чиқа олмади. Хосеп Гвардиола қимматбаҳо ўйинчи билан хайрлашишга тайёр.

ChronicleLive нашрининг ёзишича, ньюкаслликлар январда ҳам бу ўйинчини олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ бу трансфер амалга ошмади. Шунга қарамай, “қарғалар” мақсадидан қайтгани йўқ.

“Манчестер Сити” Жек Грилишни олинган суммадан анча арзонга қўйиб юборишига тўғри келади. Чунки унинг трансфер суммаси бугунги кунда 45 миллион еврога тушиб қолган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” юлдузи рақиб жамоага ўтиб кетмоқчи...