
Англия Премьер-лигаси доирасида Манчестер Сити сафарда Тоттенхэм Хотспур устидан 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни Эрлинг Холанд 12-дақиқада киритди. Ушбу натижа "шаҳарликлар"га турнир жадвалида муҳим очколарни қўлга киритишга ёрдам берди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Манчестер Сити дарвозабони Эдерсон танланди, у 8.4 балл билан баҳоланди ва бир нечта муҳим сейвлар билан жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Асосий статистика:
Тўп назорати: Тоттенхэм – 55%, Манчестер Сити – 45%
Зарба: Тоттенхэм – 11, Манчестер Сити – 12
Аниқ зарбалар: Тоттенхэм – 6, Манчестер Сити – 5
Бурчак зарбалари: Тоттенхэм – 8, Манчестер Сити – 3
Фоуллар: Тоттенхэм – 12, Манчестер Сити – 15
Сариқ карточкалар: Тоттенхэм – 3, Манчестер Сити – 0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!