
Англия Премьер-лигаси доирасидаги баҳсда Манчестер Сити сафарда Тоттенхэм устидан 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни Эрлинг Холанд 12-дақиқада киритди ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Ўйиндан сўнг Пеп Гвардиола ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтди:
“У бугунги ўйинга шунчаки футбол ўйнаш учун келди. Мен унга гапирсам, у фақат кулиб қўяди. Унинг тезлиги мен бир пайтлар ишлаган футболчилар даражасида”.
Бу изоҳ Гвардиоланинг ёш ўзбек футболчисига бўлган ишончи ва юксак баҳосини кўрсатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар