
ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди. Унга кўра, Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган муҳокамалар давомида ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.
Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган деб қўшимча қилди, Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар