06:26 / 10.03.2025
1 073

Клаудио Раньери Элдор Шомуродов ҳақида қандай фикр билдирди?

Клаудио Раньери Элдор Шомуродов ҳақида қандай фикр билдирди?
Клаудио Раньери бошчилигидаги “Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Эмполи” билан баҳслашиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 72 дақиқа ҳаракат қилди. Бўлиб ўтган ўйин ҳақида жамоа бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ўйинимизни яхшилашимиз керак, акс ҳолда, бундай баҳсларда дуранг қайд этишимиз мумкин. Мавсумнинг иккинчи ярми ҳар доим қийин кечади. Шунингдек, бугунги учрашувда ўйнашга чанқоқ бўлган футболчиларни майдонга туширдим. Эндиликда эътиборимизни “Атлетик Бильбао”га қарши учрашувга қаратамиз ва яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Бутун жамоанинг ҳаракати менга ёқди. Шомуродов – ажойиб йигит, у фаолияти давомида кўп гол урмаган бўлса-да, энг муҳими – тўғри вақтда тўғри жойда бўлиш. Бу эса унинг энг кучли жиҳатларидан бири. Бундан ташқари, Элдор шу кунгача муҳим голлар урди ва шундай давом этишидан умидворман", – деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” навбатдаги учрашувини 13 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да Испаниянинг “Атлетик Бильбао” клубига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт