
Италия А Сериясининг 28-турида Клаудио Раньери бошчилигидаги "Рома" сафар ўйинида "Эмполи" билан куч синашиб, 1-дақиқада киритилган гол эвазига муваффақиятга эришди. Ушбу беллашувда миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов 72 дақиқа ҳаракат қилди.
Мазкур вақт давомида Элдор Шомуродов қайд этган статистика билан танишинг:
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1
Блокланган зарбалари - 0
Дриблинг уринишлари – 2/0
Тўпга тегинишлар сони - 46
Узатмалар аниқлиги - 29/33 (88%)
Кескин узатмалар - 3
Узоқ масофага узатмалар – 1/1
Яккакурашлар – 4/0
Иккинчи қаватдаги курашлар - 3/2
Тўпни йўқотишлар – 12
Қоида бузарликлари – 0
Унга нисбатан қоида бузилиши – 0
Тўп тортиб олиш – 0
Дриблинг билан алдаб ўтиш - 0
Шомуродовнинг ушбу ҳаракатларини машҳур Sofascore портали экспертлари 6.5 баллга лойиқ кўрди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар