
Италия А Сериясининг 28-турида “Рома” сафарда “Эмполи”га қарши баҳс олиб бориб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 72 дақиқа ҳаракат қилди.
Элдор Шомуродовнинг статистикаси:
- Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар – 1
- Блокланган зарбалар – 0
- Дриблинг уринишлари – 2/0
- Тўпга тегинишлар – 46
- Узатмалар аниқлиги – 29/33 (88%)
- Кескин узатмалар – 3
- Узоқ масофага узатмалар – 1/1
- Яккакурашлар – 4/0
- Иккинчи қаватдаги курашлар – 3/2
- Тўпни йўқотишлар – 12
- Қоида бузилиши – 0
- Унга нисбатан қоида бузилиши – 0
- Тўп тортиб олиш – 0
- Дриблинг билан алдаб ўтиш – 0
Шомуродовнинг ушбу ҳаракатлари учун Sofascore портали томонидан 6.5 балл баҳоланди.
Жамоа бош мураббийининг фикрлари
Жамоа устози Клаудио Раньери ўйин ҳақида шундай деди:
"Биз ўйинимизни яхшилашимиз керак, акс ҳолда, бундай баҳсларда дуранг қайд этишимиз мумкин. Мавсумнинг иккинчи ярми ҳар доим қийин кечади. Шунингдек, бугунги учрашувда ўйнашга чанқоқ бўлган футболчиларни майдонга туширдим. Эндиликда эътиборимизни “Атлетик Бильбао”га қарши учрашувга қаратамиз ва яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.
Бутун жамоанинг ҳаракати менга ёқди. Шомуродов – ажойиб йигит, у фаолияти давомида кўп гол урмаган бўлса-да, энг муҳими – тўғри вақтда тўғри жойда бўлиш. Бу эса унинг энг кучли жиҳатларидан бири. Бундан ташқари, Элдор шу кунгача муҳим голлар урди ва шундай давом этишидан умидворман", – деди италиялик мутахассис.
“Рома” навбатдаги учрашувини 13 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да Испаниянинг “Атлетик Бильбао” клубига қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар