
"Интер" клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Фейеноорд"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Умумий ҳисоб 4:1 бўлди ва италияликлар ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олишди.
Учрашувда биринчи гол 8-дақиқада Маркус Тюрам томонидан урилди. 42-дақиқада "Фейеноорд" пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди – Якоб Модер гол муаллифи бўлди. Бироқ 51-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.
"Интер" статистика бўйича устунлик қилди: 56% тўпга эгалик, 552 та пас ва 90% аниқ паслар. "Фейеноорд" кўпроқ зарба берган (14 та), аммо бу натижада ўз аксини топмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар