20:10 / 14.03.2025
82

Уэйн Руни: “Манчестер Юнайтед” таркибида жиддий ўзгариш қилиш керак!

Уэйн Руни: “Манчестер Юнайтед” таркибида жиддий ўзгариш қилиш керак!
Англия футболи афсонаси, “Манчестер Юнайтед” тарихида энг кўп гол урган футболчи Уэйн Руни жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг фикрига кўра, жамоада жуда катта таркибий ўзгаришлар зарур.

“Жамоа ўзини йўқотиб қўйган”

Рунининг таъкидлашича, ҳозирги “Манчестер Юнайтед” ўзини йўқотган ва ўйинчиларда мағлубиятга нисбатан тўғри муносабат шаклланмаган. “Жамоа чўчиб қолгандек кўринмоқда. Фақат Бруну Фернандеш яхши натижа кўрсатяпти, бироқ у ҳам баъзан ҳамманинг жаҳлини чиқаради”, — деди у.

Рунининг фикрига кўра, жамоанинг ҳозирги таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши керак. “Менинг фикримча, 10-15 нафар футболчи клубни тарк этиши лозим. Балки клуб бундай қилмас, лекин бу жамоада ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олмаяпти”, — деб таъкидлади у.

Фақат Фернандеш ва Майну қолишга лойиқ

Руни жамоада фақат Бруну Фернандеш ва Кобби Майнуни қолдиришни маъқул кўрмоқда. “Ҳозирги менталитет шундайки, ўйинчилар мағлубиятни осонликча қабул қилишмоқда. Улар фақат ‘кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз’ деган гаплар билан ўзларини осонликча оқлашмоқда”, — деди собиқ ҳужумчи.

“Ҳақиқий характер кўрсатиш керак”

Руни футболчиларни янада кучли ва мақсадга интилиш руҳиятида ҳаракат қилишга чақирди. “Майдонда характер кўрсатинг, охиригача курашинг. Ҳозирги ҳолатга қараб, қалбим оғрияпти”, — дея ўз хафақонлигини билдириб ўтди у.

Рунининг танқидий фикрлари жамоа ва мухлислар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Келажакда “Манчестер Юнайтед” таркибида қандай ўзгаришлар рўй беради, буни вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт