01:01 / 16.03.2025
452

Эрлинг Холанд АПЛ тарихида янги рекорд ўрнатди!

Эрлинг Холанд АПЛ тарихида янги рекорд ўрнатди!
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигаси тарихида яна бир рекорд ўрнатди. У АПЛ доирасида 100 та гол ва голли узатмага иштирок этган энг тез футболчи бўлди.

Холанд ушбу натижага 94 та ўйинда эришди. Бу кўрсаткич билан у олдинги рекорд эгаси Алан Ширерни ортда қолдирди (100 ўйин). Шунингдек, Эрик Кантона (116), Муҳаммад Салоҳ (116), Серхио Агуэро (118) ва Тьерри Анри (121) каби афсонавий футболчилардан ҳам тезроқ натижага эришди.

Ушбу рекорд Холанднинг АПЛдаги самарадорлигини яна бир бор исботлади ва уни тарихдаги энг кучли ҳужумчилардан бири сифатида тасдиқлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт