date

Тимур Кападзе: "Алиқулов - биз учун катта йўқотиш. Қирғизистонга қарши баҳс осон бўлмайди"

Тимур Кападзе: "Алиқулов - биз учун катта йўқотиш. Қирғизистонга қарши баҳс осон бўлмайди"
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Қирғизистон ва Эронга қарши бўладиган ЖЧ-2026 саралаш баҳслари ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирча ҳамма йиғинга келиб улгургани йўқ, эртага кечаси тўлиқ таркибда машғулот ўтказамиз. Ҳусниддин Алиқуловдан ташқари ҳамма соғ. Алиқулов - биз учун катта йўқотиш.

Эронни ҳаммамиз яхши таниймиз, ўрганиб чиқамиз, вақтимиз бўлади ва керакли маълумотларни тўплаймиз. Қирғизистонга қарши баҳс осон бўлмайди. Уларни ўз мақсади бор, бизни ўз мақсадимиз. Бу циклда ҳеч қайси ўйин осон ўтмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ўз майдонимизда бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак" - деди Тимур Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" клуби сафида Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда юзидан жароҳат олган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Алиқулов - биз учун катта йўқотиш. Қирғизистонга қарши баҳс осон бўлмайди"