
Transfermarkt портали экспертлари Испания Ла Лигасидаги футболчиларнинг янги трансфер баҳоларини эълон қилди. Унга кўра, аввал энг қиммат футболчи ҳисобланган Килиан Мбаппе бу сафар кучли учликка ҳам кира олмади.
Янги рейтингга кўра, Ла Лиганинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида “Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор эътироф этилди. Унинг баҳоси 200 миллион евро деб белгиланди.
Кучли учликка, шунингдек, “Барселона”нинг ёш иқтидорли ўйинчиси Ламин Ямаль ҳамда “Реал” яримҳимоячиси Жуд Беллингем кирди. Улар 180 миллион евро баҳоланди.
Таъкидлаш жоиз, Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” таркибига келиб қўшилганидан сўнг, унинг баҳоси 170 миллион еврога тушган ва тўртинчи ўринни эгаллаган.
Ла Лиганинг энг қиммат футболчилари (2024)
1️⃣ Винисиус Жуниор ("Реал Мадрид") – €200 млн
2️⃣ Ламин Ямаль ("Барселона") – €180 млн
3️⃣ Жуд Беллингем ("Реал Мадрид") – €180 млн
4️⃣ Килиан Мбаппе ("Реал Мадрид") – €170 млн
5️⃣ Федерико Вальверде ("Реал Мадрид") – €130 млн
6️⃣ Педри ("Барселона") – €120 млн
7️⃣ Родриго Гоэс ("Реал Мадрид") – €100 млн
8️⃣ Хулиан Альварес ("Атлетико Мадрид") – €90 млн
9️⃣ Орельен Тчуамени ("Реал Мадрид") – €80 млн
🔟 Рафинья ("Барселона") – €80 млн
Ушбу ўзгаришлар янги мавсумда трансфер бозорида катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар