
Италиянинг «Ювентус» футбол клуби 23 март куни Тиаго Моттани бош мураббийликдан истеъфога чиқарди. "Ювентус" спорт директори Кристиано Жунтоли Тьяго Моттадан ҳафсаласи пир бўлди.
- "Сени танлаганимдан уяламан", - деди Жунтоли Мотта билан суҳбатда.
"Ювентус" А Сериядаги сўнгги иккита ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Клуб "Аталанта" ва "Фиорентина"га 0:4 ва 0:3 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун Мотта €20 млн олади. Унинг қўл остида «Ювентус» 29 ўйиндан сўнг 52 очко тўплаб, А серияда 5-поғонада бормоқда.
Тиаго Моттани ўрнига тайинланган Игор Тудор 24 март куни жамоа билан илк машғулотларни ўтказади. Тудор аввал Андреа Пирлонинг ёрдамчиси бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.