
Футбол бўйича Бирлашган Араб Амирлиги терма жамоаси бош мураббийи Пауло Бенто ўз лавозимидан озод қилинди. Таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “Дарё” нашрига берган интервьюсида ушбу ҳолатга тўхталар экан, ушбу ҳолатни амирликлар жамоаси раҳбарияти Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмадан умид узганликлари билан изоҳлади.
- "Менимча, БАА терма жамоаси Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олишдан умидини узди. Сабаби улар плей-офф босқичига тайёргарликни бошлаб юборишди. Амирликлар раҳбарияти ушбу мутахассис билан Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигини сезишди ҳамда португалиялик мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Олдинда 2 та муҳим баҳс бор — Ўзбекистон ва Қирғизистон. Ҳар икки учрашув ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки Қатарни мағлуб этган қўшниларимиз ҳам плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Агар Бирлашган Араб Амирлиги қолган 2 баҳсда керакли натижани қўлга кирита олмаса, қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боришни мақсад қилган", дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.
Маълумот учун, АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган мусобақа учун Осиё қитъасига 8,5 та ўрин ажратилган. 3 та гуруҳдаги 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри йўлланма олса, гуруҳлардаги 3—4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар