
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар 29 март, шанба куни бўлиб ўтди.
Унда Муборакнинг “Машъал” клуби Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўйин ўтказди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада қатор вазиятлар юзага келди. 45+4-дақиқада “Машъал” клуби ўйинчиси Исломбек Баратов ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда эса жиззахликлар кўплаб вазиятлар яратди. 74-дақиқага келиб муборакликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бироқ Жавоҳир Қаҳрамонов ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади.
Ушбу ғалаба билан “Машъал” икки ўйинда уч очко олиб 10-ўринга кўтарилди. Жиззах клуби эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлди.
“Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0
Гол: 1:0 – 45+4, Исломбек Баратов (Жавоҳир Абдуалимов).
"Машъал": 35.Достон Тўхтабоев, 2.Мудасиру Салифу, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (19.Ислом Шарипов, 80), 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 62), 10.Ҳумоюн Муртозаев (30.Шоҳназар Норбеков, 86), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 34.Шахбоз Жўраев.
Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 22.Нуржаҳон Музаффаров, 27.Зафарбек Акрамов, 37.Шерзод Файзиев, 96.Иброҳим Нўмонов.
"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов (42.Сардорбек Эркинов, 90+5), 4.Отабек Аҳадов, 5.Беҳруз Жуматов (99.Умидбек Султонов, 46), 7.Хондамир Мустафоқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эхсони Паншанбе (9.Самандар Мавлонқулов, 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (8.Суҳроб Иззатов, 56), 32.Нодиржон Сойибов (77.Лука Жоржевич, 56)
Захира: 27.Милан Митрович, 6.Самандар Синдаров, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 23.Сардорбек Ҳошимов.
Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев (19), Иброҳим Ғанихонов (29), Ислом Қобилов (56), Самандар Мавлонқулов (84), Авазхон Маматхўжаев (90+5).
Фото: “Машъал” клуби матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар