
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг жароҳатидан қачон тузалиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Норвегиялик ҳужумчи Англия Кубоги 1/4 финал босқичида "Борнмут"га қарши ўйинда (2:1) чап тўпиғидан жароҳат олган эди. Унинг жароҳати жиддий экани ва 5-7 ҳафта давомида сафдан чиқиши кутилмоқда.
Гвардиола Холанднинг соғайиш жараёни ҳақида шундай деди:
"Жорий мавсумда юз берган барча жароҳатларни ҳисобга олсак, футболчиларимиз ва Эрлинг учун жуда афсусдаман. У тезроқ соғайиб, жамоага ёрдам беришини тилайман. Шифокорлар менга беш ҳафтадан етти ҳафтагача вақт керак бўлишини айтди. Умид қиламанки, мавсум охиригача ва клублар жаҳон чемпионатига қадар у таркибга қайтади."
Маълумотларга кўра, Холанднинг 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар Жаҳон Чемпионатига қадар тузалиши кутилмоқда. Агар у шифокорлар прогноз қилган муддатда тикланса, мавсумнинг ҳал қилувчи босқичларида "Манчестер Сити"га катта ёрдам бера олиши мумкин.
"Шаҳарликлар" мухлислари эса Холанднинг тезроқ сафга қайтишини сабрсизлик билан кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар