Агуэро Роналдуни тан олди, аммо кучлилар орасига қўшмади

1 дақиқа ўқиш9.1K
Агуэро Роналдуни тан олди, аммо кучлилар орасига қўшмади
“Манчестер Сити” афсонаси Серхио Агуэро португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири сифатида тан олган бўлса-да, уни ўзининг энг кучли тўртлик футболчи рўйхатига киритмаган, деб The Telegraph хабар берди.

Агуэронинг фикрига кўра, дунёнинг энг яхши футболчиси — Лионель Месси. У Месси ва Диэго Марадонани солиштиришни маъқул кўрмаслигини айтган ва ҳар иккаласини ҳам ўз даврининг энг зўрлари сифатида тан олиш кераклигини таъкидлаган.

“Мен ҳеч қачон бундай таққослашларни ёқтирмаганман. Биз, аргентиналиклар, Диэгони ҳам, Леони ҳам тарихдаги энг яхши футболчилар сифатида қабул қилишимиз керак”, — деган Агуэро.

Шунингдек, у бразилиялик Роналдо Назариони ўзининг фаолиятига катта таъсир кўрсатган футболчи сифатида тилга олган:

“Мени энг кўп илҳомлантирган футболчи – бразилиялик Роналдо”.

Агуэро Роналдиньонинг “Жога Бонито” услубини ҳам юксак баҳолаган. Унингча, Роналдиньо техник маҳорат, дрибблинг ва ижодкорлик жиҳатидан энг иқтидорли футболчилардан бири бўлган.

Шу тариқа, Агуэро ўзининг тарихдаги энг зўр футболчилар тўртлигини қуйидагича санаган:

- Лионель Месси
- Диэго Марадона
- Роналдо Назарио
- Роналдиньо

Криштиану Роналду эса бу рўйхатга кирмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?