date
views 1 533

Шацких Беҳруз Асқаров ҳақида: “Унда ақл бор, потенциали катта, фақат ўйнаш керак”

Шацких Беҳруз Асқаров ҳақида: “Унда ақл бор, потенциали катта, фақат ўйнаш керак”
“Пахтакор” клуби президенти маслаҳатчиси Максим Шацких Қозоғистон нашрига берган интервьюсида Қозоғистон Про-лигасида “Турон” сафида порлаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Беҳруз Асқаров ҳақида тўхталиб ўтди.

Асқаров “Қизилжар” ва “Атирау”га қарши ўйинларда нималар қилди?
22 ёшли футболчи:
  • “Қизилжар”га қарши ўйинда захирадан тушиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди;
  • “Атирау”га қарши Қозоғистон Кубоги баҳсида ҳам голли узатма муаллифи бўлди.

Унинг майдондаги фаолияти нафақат Қозоғистонда, балки Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

“Келажакдаги Ҳусанов” деб атаётганлар бор...
Бироқ Шацких бу таққослашга қўшилмайди:
“Ҳусанов ва Асқаров — бутунлай бошқача футболчилар. Позиция, жисмоний ҳолат ва техника жиҳатдан фарқ қилишади. Беҳруз тартибли, истеъдодли бола. “Пахтакор”да у кўп ўйнамади, сабаби рақобат кучли эди. Қолаверса, у доим термада бўларди.”

Унга турли позицияларда ишонч берилган
Шацких Асқаровни нафақат ярим ҳимояда, балки турли ҳимоя нуқталарида ҳам синаб кўрганини айтди:
“У таянч зонасида, чап ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам тўп сурди. Барча топшириқларни сифатли бажарди.”

“Футбол — ақл спорти. Унга ўйин амалиёти керак”
“Футбол — биринчи навбатда ақл спорти. Беҳрузда бу бор. Унда катта потенциал бор. Эҳтимол, биринчи босқичда “Манчестер Сити” эмас, лекин у кучли жамоада ўйнашга лойиқ футболчи.”

Асқаров ҳақида қисқача маълумот:
  • Жорий йил қишида “Пахтакор”дан Қозоғистоннинг “Турон” жамоасига ижара асосида ўтган;
  • Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида тўп сурган;
  • Ҳозирда U-23 терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт