date
views 3 828

“Пахтакор”да ички босим ва мухлислар босими: Морейра мағлубиятни қандай изоҳлади?

“Пахтакор”да ички босим ва мухлислар босими: Морейра мағлубиятни қандай изоҳлади?
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Андижон” баҳси 2:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учинчи бор “Пахтакор” ўз уйида “Андижон”га ютқазди. Учрашувдан сўнг бош мураббий Педру Морейра журналистлар саволларига жавоб берди.

– Уйин кутилганидек оғир ўтди, – деди у. – Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб юборгандан кейин ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Стандарт вазиятлардан гол ўтказдик. Натижа шундай бўлмаслиги керак эди.

Журналистлар “Пахтакор”нинг ҳужумдаги муаммоларини тилга олди:

– Рақиблар бизнинг ўйин услубимизга қарши зич ҳимоя билан жавоб беришяпти. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимда 2–3 та имконият яратдик, аммо фойдалана олмадик. Голдан сўнг таваккалга қўл урдик. Рақиб эса стандартлардан фойдаланди.

– Рақибни қанчалик ўргандингиз?
– Ҳар бир учрашув олдидан рақиб таҳлил қилинади. Бизда маҳоратли ижрочилар бор, вазиятлар ҳам бўлди. Бироқ натижа шундай тугамаслиги керак эди.

– “Пахтакор” “Андижон”га мослашди деган фикрга нима дейсиз?
– Биз ўз услубимизда ҳужум ва ҳимояни ташкил қилиш устида ишлаяпмиз. Кўп вазият яратдик. Аммо “Андижон” имкониятдан унумли фойдаланди.

– Ўйин олдидан рақиб бош мураббийига совға бердингиз. Нима эди?
– Бу менинг ватандош анъаналаримиздан. Меҳмон жамоаларни илиқ қарши олиш керак. Асосан ширинликлар ёки ёнғоқлар берилган.

– Илгари ҳам рақиблар ҳимоявий ўйнаган, лекин “Пахтакор” ғалаба қозонган. Нега сизнинг жамоангиз мағлуб бўляпти?
– Бизнинг жамоа қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлишга ҳаракат қилмоқда. Меҳнат қиляпмиз. Жароҳатлар бор. Футболчиларимиз қайтса, кучлироқ бўламиз.

– Мухлислар норозилик билдиришди. Уларга нима дейсиз?
– Мен жамоа учун жавобгарман. Мухлисларни тушунаман. Уларга миннатдорчилик билдираман. Мен эса ўз устимда ишлашда давом этаман.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт