date
views 8 909

"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош кимга тегишли?

"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош кимга тегишли?
Британиянинг машҳур GiveMeSport нашри “Реал Мадрид” футболчилари олаётган ҳафталик маошлар бўйича рейтингни эълон қилди. Манба маълумотларга солиқдан олдинми ёки кейин эканлигини аниқлаштирмаган бўлса-да, рақамлар жамоа ичидаги молиявий фарқни яққол кўрсатмоқда.

Жамоадаги энг юқори маош Франция юлдузи Килиан Мбаппега тегишли — у ҳафтасига 502 088 фунт стерлинг олади. Ундан кейинги ўринда Винисиус Жуниор — унинг даромади 344 735 фунт этиб кўрсатилган.

Ярим ҳимоя чизиғида эса энг қиммат ўйинчи — Жуд Беллингем. У ҳам 344 735 фунт ҳафталик маош олади. Ҳимоячилар орасида эса Давид Алаба етакчилик қилмоқда — у ҳафтасига 372 373 фунт ишлаб топади.

Дарвозабонлар орасида Тибо Куртуанинг маоши 248 249 фунт, аммо унинг захирадаги ўрнини эгаллаётган Андрей Лунин деярли 5 баробар кам — 46 505 фунт маош олади.

Маълумотлар жамоа ичида маошлар тақсимотидаги катта тафовутни кўрсатмоқда. Бу эса трансферлар, фаолият давомидаги рол ва маркетинг қийматининг қай даражада аҳамиятли эканини кўрсатади.



Манба: GiveMeSport
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош кимга тегишли?