Обамеянг «Бавария»га урган голини нега бундай антиқа тарзда нишонлагани аён бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обамеянг «Бавария»га урган голини нега бундай антиқа тарзда нишонлагани аён бўлди

  • Спорт
  • 20-11-2016, 18:18
  • 950
  • Обамеянг «Бавария»га урган голини нега бундай антиқа тарзда нишонлагани аён бўлди

    Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Германия чемпионатининг «Бавария» га қарши кечган учрашувида (1:0) киритган голини «отжимание» орқали нишонланганига изоҳ бериб ўтди.

    «Франциялик яқин дўстларимдан бири, рэппер учрашув пайтида стадионда ўтирганди. У шу машққа бағишлаб янги қўшиқ ёзди. Шу боисдан ҳам голни унга бағишлашга қарор қилдим.

    Тўғрисини айтишим керак, у «Бавария»нинг мухлиси ва фақат мени эмас Франк Риберининг ҳам дўсти. Шунинг учун унга учрашув тугагач, «Боруссия»га мухлис бўлиб қолишини айтгандим, – дея футболчидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.