date
views 729

Эдерсон “Эвертон”га қарши ўйинда иштирок этмайди

Эдерсон “Эвертон”га қарши ўйинда иштирок этмайди
Бразилиялик дарвозабон Эдерсон Мораес “Манчестер Сити” сафида 19 апрел куни “Эвертон”га қарши бўлиб ўтадиган Англия Премьер-Лигаси 33-тур учрашувида иштирок этмайди, деб Euro-Football.ru сайти хабар берди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларга маълум қилди:
— Мен унинг қанча вақтда тикланишини билмайман, — деди мутахассис.

31 ёшли Эдерсон жорий мавсумда барча мусобақаларда 33та ўйинда иштирок этган, 47 та гол ўтказиб юборган ва 9 марта дарвозасини “қуруқ” сақлашга эришган.

“Эвертон” — “Манчестер Сити” учрашуви шанба куни, 19 апрел соат 17:00 да (Москва вақти) старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эдерсон “Эвертон”га қарши ўйинда иштирок этмайди