date
views 5 149

Ўзбекистон енгил атлетикачилари Осиё чемпионатида тарих яратди

Ўзбекистон енгил атлетикачилари Осиё чемпионатида тарих яратди
Ўзбекистон ёш енгил атлетикачилари Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этди, деб хабар берди Nova24.uz.

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида тарихда илк бор 2-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги медалларни қўлга киритишди:

• Олтин медаль: Жаҳонгир Жўрабоев — десетиборье (ўн кураш);
• Кумуш медаль: Тимур Насимов — 3000 метр масофага югуриш;
• Бронза медаллар: Руслан Садуллаев — найза ташлаш, Асилбек Тўхтамуродов — 3000 метр югуриш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Президент Олимпиадаси” мусобақаси ташкил этилиши режалаштирилган. Ғолибларга автомобиль ва уй каби қимматбаҳо мукофотлар топширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон енгил атлетикачилари Осиё чемпионатида тарих яратди