date
views 197

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кутилмаган усул билан кучайтиришга қарор қилди

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кутилмаган усул билан кучайтиришга қарор қилди
Ёзги трансферлар вақтида таркибини жиддий тарзда яхшилашни режалаштираётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужум чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш учун кутилмаган қарор қабул қилди.

Хабарларга кўра, бош мураббий Рубен Аморимга керак бўлмай қолган жамоанинг ўз тарбияланувчиси, таниқли ҳужумчи Маркус Рэшфорд бошқа бир инглиз футболчисига алмаштирилиши мумкин. “Қизил иблислар” раҳбарияти ҳозирги вақтда “Астон Вилла”нинг таниқли форварди Олли Уоткинсни таркибга жалб қилишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Рэшфорд январь ойида ўйин амалиёти йўқлиги сабабли “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида “Астон Вилла” жамоасига кўчиб ўтган эди. Англия терма жамоаси аъзоси янги клуби сафида шу вақтга қадар 15 та ўйин ўтказиб, ўзининг юқори спорт формасига қайтганини кўрсатди. У бу ўйинларда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга ошириб, ўзини яна бир марта намоён этишга эришди. Бироқ, шунга қарамай, “Юнайтед” ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришни режалаштирмаяпти.

Манчестерликлар ҳужум чизиғига бошқа футболчини қидиряпти ва бу ўринга 29 ёшли Олли Уоткинсни олиб келишга қарор қилди. Уоткинс жорий мавсумда “Астон Вилла” сафида барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Бу эса унинг юқори савияда эканлигидан далолат беради.

Қизиғи шундаки, Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида “ПСЖ”га қарши учрашувда “Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери асосий таркибда айнан Рэшфордни майдонга тушириб, жамоанинг асосий форварди ҳисобланган Уоткинсни захирада қолдирган эди. Энди эса айнан Уоткинсни “Манчестер Юнайтед” ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Рубен Аморим бошқарувидаги “Манчестер Юнайтед” шу пайтгача ҳужум чизиғидаги футболчиларидан кутилган натижани ололмаган. Хусусан, Жошуа Зиркзее ҳамда Расмус Хойлунд каби форвардлар жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида ўзларини кўрсатишда қийналмоқда.

Айни пайтда бу трансфер юзасидан музокаралар қандай кечиши ва битим қандай якунланиши қизиқарли савол бўлиб турибди. Мухлислар ҳам ушбу трансфер бўйича янгиликларни кутиб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кутилмаган усул билан кучайтиришга қарор қилди