date
views 648

Қитъадаги энг яхши тўпурар бўлган Алиев ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Қитъадаги энг яхши тўпурар бўлган Алиев ҳиссиётлари билан ўртоқлашди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу тарихий зафарда Асилбек Алиевнинг ҳиссаси катта бўлди — у мусобақа давомида 5 та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурари деб эътироф этилди.

Чемпионликдан сўнг ҳужумчи ўз ҳиссиётлари, ўйиндаги роль ва ундаги масъулият ҳақида очиқ гапирди.

“Ҳиссиётларимни ифода қилиш қийин”

“Ҳиссиётларимни сўз билан ифода этиш осон эмас. Биз мусобақа бошиданоқ фақат чемпионликни кўзлаган эдик. Бирор марта ортга қайтмадик, ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун курашдик. Худога шукур, бу мақсадга етиштдик,” — дейди Асилбек Алиев.

У жамоанинг биринчи ва асосий мақсади — Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш эканини таъкидлар экан, бу миссия ҳам муваффақиятли уддаланганини қувонч билан қайд этди.

“8 киши қолдик, орқага қайтиб ёрдам беришим керак эди”

Чемпионлик финалида жамоа икки нафар футболчисиз қолганида, Алиев ҳужум чизиғидан ярим ҳимояга ўтиб, ўнг қанотда орқага қайтиб ҳаракат қилган:

“Иккинчи бўлимда ўнг қанот ярим ҳимоясига тушдим. Майдонда 8 киши қолгандик. Рақиб ҳужумни кучайтирганди, мен эса орқага қайтиб ёрдам беришим керак эди.”

Бу жамоавий кураш ва ҳар бир ўйинчи томонидан ўзгарувчан вазифаларга тайёр эканлигини кўрсатди.

“Ғалабани ота-онам ва мураббийларимга бағишлайман”

Мусобақадаги шахсий ютуғини эса Алиев яқин инсонларига бағишлади:
“Бу зафарни ота-онамга, мураббийларимга бағишлайман. Уларга миннатдорман — менга ишонишди, қўллаб-қувватлашди.”

Сиз нима деб ўйлайсиз — Асилбек Алиев Жаҳон чемпионатида ҳам асосий гол улувчилардан бирига айланиши мумкинми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қитъадаги энг яхши тўпурар бўлган Алиев ҳиссиётлари билан ўртоқлашди