
ФИФА расмий сайтида 2025 йилги U-17 Осиё кубоги натижаларига бағишланган таҳлилда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев алоҳида таъриф ва эътироф билан тилга олинди.
ФИФА: “Бу мусобақа келажак юлдузларни кашф этди”
Ҳисоботда шундай дейилади:
“2025 йилги Осиё кубоги нафақат минтақавий чемпионат, балки бутун Осиё футболи учун ёш иқтидорларни кашф қилишга хизмат қилувчи ажойиб майдон бўлди. Ёш футболчилар терма жамоаларининг муваффақияти ва ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига чиқишида ҳал қилувчи ўрин тутишди.”
Асилбек Алиев — чемпионлик йўлида асосий фигура
ФИФА сайтидаги мақолада Асилбек Алиев ҳақида қуйидаги сатрлар ёзилган:
“Асилбек Алиев — Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири. У ҳужумда ўзини жуда хатарли ва ишончли кўрсатди. Дастлабки тўрт учрашувда бешта гол урган Алиев ўзининг ажойиб гол интуицияси ва позиция танлаш маҳорати билан алоҳида ажралиб турди.”
Унинг голлари нафақат шахсий натижа, балки жамоа ютиғи учун ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
Тўпурарлик ва келажак юлдузи — иккала унвон ҳам унда
ФИФА хулосасига кўра:
“Алиев мусобақа якунида тўпурар сифатида тан олинди. Шунингдек, у Марказий Осиё футболининг келажакдаги энг ёрқин юлдузларидан бири сифатида катта эътирофга лойиқ бўлди.”
Сиз нима деб ўйлайсиз — Асилбек Алиев келгусида қайси катта клубларда тўп суради? Ундан қандай ривожланиш кутиш мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар