date
views 119

“Реал” Винисиус кетса Эрлинг Холандни олиб келишга уринади

“Реал” Винисиус кетса Эрлинг Холандни олиб келишга уринади
Агар Винисиус Жуниор "Реал Мадрид" сафини тарк этадиган бўлса, мадридликлар раҳбарияти унинг ўрнини топ даражадаги юлдуз билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.

Олдинроқ оммавий ахборот воситаларида Винисиус Саудия Арабистони клубларидан келган йирик молиявий таклифга қизиқиб қолгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Кейинроқ футболчининг ўзи Мадридда қолишга қарор қилгани айтилди. Шу билан бирга, бразилиялик футболчининг атрофидагилар унинг “Реал” билан шартномасини узайтириш бўйича ҳозирча аниқ келишув мавжуд эмаслигини ҳам билдиришган.

Манбанинг ёзишича, агар бразилиялик вингер кетишга қарор қилса, “Реал” президенти Флорентино Перес унинг ўрнига норвегиялик машҳур ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлайди.

Эрлинг Холанд яқиндагина "Манчестер Сити" билан шартномасини 2034 йилгача узайтирганига қарамасдан, келажакда клубни тарк этиш истаги пайдо бўлиши мумкин, дея ёзмоқда манба. "Реал" эса Холандга узоқ вақтдан бери қизиқиб келади ва унга жиддий талабгор ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд "Реал Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар олдин ҳам тарқалганди. Аммо футболчи ўшанда Испания грандини эмас, Пеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити"ни танлаган эди. Ҳозирда Холанд Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади ва унинг трансфери учун катта маблағ талаб қилиниши айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Винисиус кетса Эрлинг Холандни олиб келишга уринади