date
views 140

Ханси Флик ҳакамни ҳимоя қилди: «Уларнинг қадрига етайлик, ҳурмат қилайлик!»

Ханси Флик ҳакамни ҳимоя қилди: «Уларнинг қадрига етайлик, ҳурмат қилайлик!»
«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Испания кубоги финали олдидан бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрларини билдирди. Аввалроқ, ҳакам Бенгоэчеа матбуот анжуманида ҳиссиётларга берилиб, ўғли мактабда бошқа болалар томонидан «отанг ўғри» деб ҳақоратлангани сабаб йиғлаб юборган эди.

Ханси Флик ҳакамларга муносабатда эҳтиёткор бўлишга чақирар экан, уларни ҳурмат қилиш ва қадрига етиш кераклигини таъкидлади:

«Ҳакамлар ҳақида изоҳ бериш жуда мушкул. Чунки футбол бу – спорт ва шунчаки ўйин, унда ҳис-туйғулар жўш уриши табиий. Аммо биз футболчиларимизни ҳимоя қилиш билан бирга, ҳакамларни ҳам ҳимоя қилишимиз лозим. Уларга нисбатан ҳурматсизлик қилишга ҳаққимиз йўқ».

Фликнинг айтишича, клублар, футболчилар ва мураббийлар ҳакамларнинг қадрини тушуниши ва уларга нисбатан эҳтиром билан муносабатда бўлиши шарт.

Мураббийнинг бу баёноти ҳакамларнинг ишига нисбатан ҳурматсиз муносабатни бартараф этиш, футбол майдонларида адолат ва ўзаро тушунишни таъминлаш йўлидаги муҳим чақириқ бўлди. Бу, айниқса, сўнгги вақтларда ҳакамларга бўлаётган босим ва танқидлар кўпайган шароитда ўз долзарблигини йўқотмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ханси Флик ҳакамни ҳимоя қилди: «Уларнинг қадрига етайлик, ҳурмат қилайлик!»