date
views 1 229

Бангкокда Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди: дзюдочиларимиз медаллар билан жарқирашди!

Бангкокда Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди: дзюдочиларимиз медаллар билан жарқирашди!
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугунги кун ўзбек спортчилари учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Мазкур кунда татамига чиққан ҳамюртларимиз ажойиб натижалар қайд этиб, терма жамоамиз ҳисобига 1 та олтин ҳамда 2 та бронза медалларини тақдим этишди.

Мусобақанинг энг ёрқин натижаси -73 кг вазнда беллашган Шаҳрам Аҳадов номига ёзилди. Тажрибали дзюдочимиз ўз йўлидаги барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлиги унвонини қўлга киритди. Шу тариқа Шаҳрам ўзининг бой медаллар жамланмасига яна бир нуфузли совринни қўшди.

Қизлар ўртасида ҳам вакилларимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлишди. -57 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шукуржон Аминова бронза медалига эга чиқиб, Ўзбекистоннинг медаллар ҳисобига ҳисса қўшди. Эркаклар ўртасида эса -81 кг вазнда Арслон Тожиев муваффақиятли иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалини бўйнига илди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб келмоқда ва яқин кунларда янада кўпроқ совринларга эга чиқишига ишонч билдирилмоқда. Чемпионат баҳслари давом этади ва дзюдочиларимиз олдида янги ғалабалар учун имкониятлар ҳали ҳам мавжуд.

Барчамиз чемпионларимиз ва медал соҳибларини табриклаймиз ҳамда қолган спортчиларимизга ҳам катта омад тилаймиз!

Шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

Бронза медаллар:
-57 кг: Шукуржон Аминова
-81 кг: Арслон Тожиев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бангкокда Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди: дзюдочиларимиз медаллар билан жарқирашди!