date
views 2 336

А Серия. "Интер" - "Рома": Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди

А Серия. "Интер" - "Рома": Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди
Италия А Сериясининг 34-туридан ўрин олган учрашувлар орасида марказий беллашув сифатида "Интер" ва "Рома" клублари ўртасидаги баҳс эътироф этилмоқда. Бу ўйин мухлислар ва экспертлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Сабаби, Элдор Шомуродов етакчилигидаги римликлар бир неча турдан буён мағлубиятсиз серияни давом эттириб, ажойиб спорт формасини намойиш этиб келмоқда. Симоне Индзаги бошқарувидаги миланликлар эса бу мавсум чемпионлик учун курашда "Наполи" билан жиддий рақобатга киришган.

Бу муҳим учрашув олдидан бир қатор нуфузли сайт ва таҳлилчилар ўз тахминий натижаларини эълон қилишди.

Жумладан, "Sports Mole" сайти таҳлилчилари бу беллашувда икки жамоа кучлари тенг эканлигини таъкидлаб, ҳисоб 1:1 кўринишидаги дуранг билан тугашини тахмин қилишмоқда.

"Sportsgambier" таҳлилчилари эса "Интер"нинг ўз уйида устунликка эга бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучиши эҳтимолини юқори баҳолашган.

"Goal" нашри ҳам икки жамоа ўртасидаги кучлар нисбатан тенг эканига ишора қилиб, 1:1 натижаси энг реал кўринаётганини қайд этган.

Умуман олганда, кўплаб мутахассислар ва спорт нашрлари бугунги муҳим учрашувда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, футбол мухлислари катта қизиқиш билан кутаётган мазкур марказий беллашув бугун, 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади. Учрашув якуни А Сериядаги юқори ўринлар тақдири учун катта аҳамият касб этиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Интер" - "Рома": Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди