
УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичи доирасида мухлисларни яна бир қизиқарли тўқнашув кутиб турибди. Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» ўз майдонида Симоне Индзагининг «Интер» клубини қабул қилади. Ушбу муҳим баҳс учун каталонияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
«Барселона»нинг «Интер»га қарши қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар:
- Иньяки Пенья
- Войцех Шчесни
- Астралага
Ҳимоячилар:
- Кубарси
- Роналд Араухо
- Иниго Мартинес
- Андреас Кристенсен
- Жюль Кунде
- Эрик Гарсия
Ярим ҳимоячилар:
- Гави
- Педри
- Пабло Торре
- Фермин
- Пау Виктор
- Дани Олмо
- Френки де Йонг
- Эстралага
- Жерар Мартин
Ҳужумчилар:
- Ферран Торрес
- Ансу Фати
- Рафинья
- Ламин Ямал
- Х. Форт

Маълумот учун, «Барселона» ҳамда «Интер» ўртасидаги ярим финалнинг биринчи баҳси 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Бу жамоаларнинг кескин курашларга бой бўлиши кутилаётган ўзаро тўқнашуви футбол мухлисларига ёрқин лаҳзалар улашиши шубҳасиз. Икки кучли клубнинг бу сафарги қарама-қаршилигида қайси жамоа зафар қучиши ҳозирча қизиқарли савол бўлиб қолмоқда.
Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ушбу беллашув учун кучли таркибни шакллантирган бўлса, «Интер» ҳам Симоне Индзаги бошчилигида бу жангга катта масъулият билан тайёргарлик кўрган. Учрашувдаги ҳар бир ҳаракат ва ҳар бир вазият Чемпионлар лигаси финали йўлланмаси учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Зеро, «Барселона»нинг бу мавсумги асосий мақсади — бош совринга эришишдир.
Ушбу беллашувни кузатиб боринг ва Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидаги муҳим воқеалардан бохабар бўлинг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар