date
views 101

«Манчестер Юнайтед» “Реал” юлдузини қўлга киритиш учун пулни аяш нияти йўқ

«Манчестер Юнайтед» “Реал” юлдузини қўлга киритиш учун пулни аяш нияти йўқ
«Манчестер Юнайтед» ёзда йирик трансфер амалга оширишни режалаштирмоқда. Жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида бир нечта номзодлар ичида айниқса «Реал»нинг бразилиялик юлдузи Родриго устувор ҳисобланмоқда. Бу ҳақда испаниялик нуфузли манба – TodoFichajes нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» 24 ёшли ҳужумчи учун «қироллик клуби»га 150 миллион евро миқдорида расмий таклиф тайёрлаб қўйган. Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Родригони ўз сафларига қўшиб олиш учун футболчига юқори маош таклиф қилишга тайёр эканини ҳам билдирган.

Бироқ бу трансфер «Юнайтед» учун осон кечмайди, чунки Англиянинг бошқа грандлари – «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ҳам бу иқтидорли форвард учун жиддий курашга киришган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳам Родригони трансфер қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, «Реал» раҳбарияти ҳам футболчини сотиб, яхши даромад олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Клуб мутасаддилари керакли таклиф бўлган тақдирда трансферга қарши эмасликларини билдиришган.

Родриго бу мавсум мадридликлар сафида ўзининг юқори савиядаги ўйинлари билан ажралиб турибди. Унинг тезкорлиги, техникаси ва тўпурарлик маҳорати «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Аморим учун айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Бу трансфер амалга ошса, Родриго «Юнайтед»нинг асосий юлдузларидан бирига айланиши мумкин. Ҳозирча эса, бу трансфер амалга ошишини кузатиш жуда қизиқ бўлади. Мухлислар ёзги трансфер ойнасида катта шов-шув кутишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» “Реал” юлдузини қўлга киритиш учун пулни аяш нияти йўқ